Farg‘onada Vazir jamg‘armasi ustamasi uchun tanlovning navbatdagi bosqichi boshlandi
Farg‘ona viloyati pedagogik mahorat markazida Maktabgacha va maktab ta’limi vaziri jamg‘armasi ҳисобидан ҳар ойлик устама тўланадиган малакали педагог кадрларни саралаш танловининг иккинчи босқичи бошланди.
Мазкур босқичда дастлабки саралаш жараёнларидан муваффақиятли ўтган 492 нафар педагог иштирок этиши режалаштирилган. Беш кун давом этадиган жараёнда номзодлар суҳбат асосида баҳоланмоқда.

Суҳбат жараёнида ҳар бир иштирокчига тасодифий танланган 4 та савол тақдим этилади. Номзодларнинг жавоблари амалдаги низомда белгиланган мезонлар асосида максимал 20 баллик тизимда баҳоланади.
Ҳар бир номзод билан суҳбат ўтказиш учун 12 дақиқа вақт ажратилган бўлиб, ушбу вақт мобайнида савол-жавоб ва баҳолаш жараёнлари тўлиқ амалга оширилади.
Танлов жараёнлари очиқлик, шаффофлик ҳамда адолат тамойиллари асосида ташкил этилмоқда.

